Нганну чемпионлик жангини ўтказиши мумкин

UFC президенти Дана Уайтнинг маълум қилишича, Фрэнсис Нганну промоушеннинг оғир вазндаги чемпиони Стипе Миочич ёки собиқ чемпион Даниэль Кормьени алмаштириши мумкин.

"Нганну билан гаплашиб олдим. Агар Миочич ёки Кормье жароҳат олса, Нганну захирада бўлади," - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни "UFC 252" доирасида Миочич ва Кормье ўртасида учинчи марта жанг бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)