Нидерландия гурух босқичларидаги мағлубиятсиз юришини якунлади

  • 26 июнь, 13:53
  • 0
Chery Tigo 7 PRO

"Евро-2024" "Д" гуруҳи 3-тур учрашувида Австрия терма жамоасига имкониятни бой берган Нидерландия 2012 йилдан бери илк бор йирик турнирнинг гуруҳ босқичида мағлуб бўлди.

Ўйиннинг олтинчи дақиқасидаёқ Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Дониэлл Мален ўз жамоаси дарвозасига тўп киритиб, австрияликларнинг ҳисобда олдинга чиқиб олишига сабабчи бўлди. Кейин 47-дақиқада Коди Гакпо жамодоши Хави Симонснинг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. 59-дақиқада Австрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Романо Шмид австрияликларнинг иккинчи голини урган бўлса, 75-дақиқада нидерландлар ҳужумчиси Мемфис Депайнинг саъй-ҳаракати билан яна ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, атиги беш дақиқа ўтиб австрияликлар ҳужумчи Марсель Забицернинг голи билан жавоб қайтаришди – 3:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!