Нигерия терма жамоаси футболчилари машғулотларга чиқишдан бош тортишгани маълум бўлди

Нигерия терма жамоаси футболчилари сешанба кунги машғулотлардан олдин майдонга чиқишдан бош тортишган.

Шу тариқа нигериялик футболчилар Африка Миллатлар кубоги гуруҳ босқичининг илк турида Бурундига қарши ўйинда қўлга киритилган ғалаба учун ваъда қилинган мукофот пуллари берилмагани учун норозилик билдирган.

Нигерия футбол федерацияси тарқатган хабарга кўра юқоридаги масала ижобий ҳал этилган.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия айни дамда гуруҳ босқичининг 2-турида Гвинеяга қарши баҳс олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!