Нигерия терма жамоасининг 21 ёшли футболчиси юрак хуружига учради
Ads

Франциянинг "Бордо" клуби ва Нигерия терма жамоаси форварди Самуэль Калу машғулотлар пайтида юрак хуружига учради. Бу ҳақда Today's Echo нашри хабар тарқатмоқда.

21 ёшли футболчи Александрия шаҳридаги касалхоналардан бирига олиб борилган. Айни дамда унинг ахволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Нигерия терма жамоаси бугун Африка Миллатлар кубоги гуруҳ босқичининг илк турини Бурунди терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.