Ниҳоят, Кавани ўзига жамоа танлади
“Манчестер Юнайтед”дан кетганидан бери эркин агент сифатида юрган Эдинсон Кавани ўзига жамоа танлади.
Бир неча манбаларнинг ёзишича, уругвайлик тўпурар фаолиятини “Валенсия”да давом эттиришга қарор қилган. Томонлар икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани айтилмоқда.
Эдинсон Кавани Европада узоқроқ муддат қолиши учун “Валенсия” таклиф қилган вариант энг мақбули бўлгани учун шу қарорга келган.
35 ёшли футболчи Уругвайнинг “Данубио” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2007 йили Европага кўчиб ўтганидан кейин “Палермо”, “Наполи”, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Эдинсон клублар миқёсида 615 та ўйинда майдонга тушиб, 360 та гол ва 73 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар