Ниҳоят, Конор МакГрегорнинг рақиби ҳамда қачон жанг қилиши аниқ бўлганга ўхшайди
Собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор америкалик Франки Эдгар билан навбатдаги жангини ўтказади. Жанг шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши керак. Бу ҳақда 31 ёшли спортчи ўзининг твиттерида ёзди.
"Туғилган кунинг билан, Фрэнки, декабрда кўришгунча", деб ёзган МакГрегор.
Конор МакГрегор сўнги жангини 2018 йил октябрь ойида россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказиб, мағлубиятини тан олган эди.
Фикрлар