Ниҳоят, Коутиньога янги клуб топилди, бироқ...

  • 27 Jun 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти катта маблағ сарф қилинган Филиппе Коутиньога анчадан бери янги иш жойи қидираётган эди. Аксарият клублар бразилиялик плеймейкернинг  маоши катталиги учун ўз сафига қўша олмаяпти.

Tecno

Каталонияликлар “Ливерпуль”га қўшимча бонус тўламаслик ва 29 ёшли ярим ҳимоячига тўланаётган катта маошни тежаб қолиш учун уни ижарага беришга ҳам тайёр.

Айни пайтда “Интер” Коутиньони ўз сафига чорламоқда. Италия чемпионлигини қўлга киритган клуб қатор етакчи ўйинчиларни сотишни режалаштирмоқда ва келаси мавсум Коутиньони ижара асосида ўйнатмоқчи.

Худди миланликлар сингари “Лестер” ҳам бразилиялик чарм тўп устасини ижарага олмоқчи. Бироқ, Коутиньонинг ўзига ҳеч бир таклиф маъқул келмаяпти. Манбаларнинг айтишича, Филиппе собиқ жамоаси “Ливерпуль”га қайтишни истамоқда.

Ҳар қандай вазиятда ҳам Коутиньо маошининг сезиларли даражада қисқаришига рози бўлиши керак.

Comments

You must be logged in to commet!