Ниҳоят, Месси “Барселона”дан кетиш ҳақидаги саволга жавоб берди

“Барселона” сардори Лионель Месси келажакдаги режаларини ошкор қилди. Мавсум олдидан аргентиналик ҳужумини Каталониядан кетишга қарор қилгани клуб мухлисларини хавотирга солган эди.

- Мен ҳозир ҳеч қайси клуб билан музокара олиб бормаяпман. Аввал айтганимдек, мавсум охиригача ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. Неймарни қайтиши ҳақида сўраяпсизлар. Бу “Барселона” учун жуда қимматга тушади.

Келажакда мен “Реал” ва “Атлетико”га ўтмаслигим аниқ. “Барселона”да қолишимни билмайман. Жорий мавсум якунлангач, бу масалани ҳал қиламиз, - деди Лионель Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!