Ниҳоят, Месси янги жамоа танлади! Расмий хабар бир неча соат ичида чиқади
Лионель Месси келажагини қайси жамоада давом эттириш бўйича бир қарорга келган кўринади. Яқинда аргентиналик юлдуз “Барселона”га бормаслиги ҳақида маълумот чиққан эди. Каталонияликлар ҳозиргача унга расмий таклиф ва трансфер кафолатини бермади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, жаҳон чемпиони фаолиятини уммонортида давом эттиришга қарор қилган. Бир неча соат ичида Месси “Интер Майами”ни танлаганини расман эълон қилиши кутилмоқда.
Ҳозирча, “Интер Майами” билан фақат Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси рақобатлаша олади. Араб шайхлари 35 ёшли футболчига 3 йиллик шартнома ва жами 1,5 миллиард евро миқдорида маош таклиф қилган.
Америкаликлар ҳам Мессининг келишидан манфаатдор. Улар аргентиналик юлдузга уч банддан иборат бонуслар рўйхатини тақдим этди.
Фикрлар