Ниҳоят, “Ньюкасл”га бош мураббий топилди

Саудия Арабистони инвесторлари қўлига ўтган “Ньюкасл” бир неча ҳафта давомида жамоага бош мураббий қидирди.

“Қарғалар” аутсайдер жамоани грандлар сафига қўшишга қодир мураббий қидириб,  “Аякс” устози Эрик Тен Хаг, Бельгия терма жамоасини бошқараётган Роберто Мартинес, “Рейнжерс”ни чемпион қилган Стивен Жеррард, яқинда “Тоттенхэм”ни қабул қилган Антонио Конте, “Вильярреал”ни оёққа турғазишга бел боғлаган Унаи Эмери, шунингдек, ишсиз юрган мутахассислар Женнаро Гаттузо, Паулу Фонсека, Зинедин Зидан, Люсьен Фаврга мурожаат қилиб, рад жавобини олди.

Ниҳоят рўйхатдаги сўнгги номзод – британиялик мутахассис Эдди Хау “Ньюкасл”да ишлашга розилик берди. Маълумотларга қараганда, клуб мутасаддилари уни бош мураббий этиб тайинлаш бўйича ҳужжат ишларини якунлаш арафасида.

43 ёшли мутахассис ньюкаслликлар билан 2024 йилнинг ярмигача шартнома имзолашидан бошқа маълумотлар берилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!