Ниҳоят, Ўрунов “ёрилди”!
“Спартак”да ўз ўрнини эгаллаш учун курашаётган Остон Ўрунов атрофида турли миш-мишлар, гап-сўзлар, таҳмину таҳлиллар кўп бўляпти.
20 ёшли футболчимиз ҳали атрофидаги воқеаларнинг бирортасини изоҳламаган эди. Ниҳоят, ўзбекистонлик легионер қисқа бўлса-да, келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
- “Спартак”дан кетаяпманми? Буни вақт кўрсатади. “Рубин”нинг таклифи ҳақида ҳеч нарса эшитганим йўқ, - деди Остон Ўрунов.
Бугун ҳамюртимиз янги йил таътилидан сўнг, “Спартак”га етиб борди ва тиббий кўрикдан ўтди. “Спартак” 14-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида дастлабки ўқув машғулот-йиғинини ўтказади. Унда Остон Ўрунов ҳам иштирок этади.
Фикрлар