"Нижний Новгород" клубидаги легионеримиз "Андижон"га қандай таъриф берди?

Бугунги кунда Россия премьер лигаси иштирокчиси – “Нижний Новгород” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган Иброҳимҳалил Йўлдошевни яхши биласиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Россия майдонларида ўзини кўрсатишга муваффақ бўлмоқда. Ушбу ўйинчи ҳам бизнинг “Андижон” клубимизга бефарқ эмас. Буни қуйидаги сўзлари орқали билишингиз мумкин.

- “Андижон” жуда яхши жамоа. Мухлислари ўзига яраша кўп. Ўзбекистонда деярли “Андижон”нинг ишқибозларини кўп деб айта оламан. Масалан, меҳмонга ҳам бир талай мухлислари билан боради. “Андижон” жуда жамоавий клуб. Албатта, келгуси муҳим учрашувларда уларга омад тилаб қоламан".

“Андижон” матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!