"Нижний Новгород" Йўлдошев ўрнига "Насаф" футболчисини олиб келмоқчи!
"Нижний Новгород" "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Насруллаевга қизиқиш билдирмоқда, дея ёзмоқда рус матбуоти.
Манбанинг хабарига кўра, "аждарлар" Насруллаев трансферидан 250 минг доллар ишлаб олмоқчи. Шунингдек, "Насаф" ҳимоячининг кейинги трансферидан ҳам 20 фоиз ишлаб олмоқчи. "Нижний Новгород" эса 200 минг доллар таклиф қилмоқда ва кейинги трансфердан 15 фоиз ажратмоқчи. Ҳозирча томонлар келиша олмаяпти.
Манбанинг қўшимча қилишича, Шерзодга Туркиянинг аутсайдер клубларидан ҳам таклифлар бор. Аммо жароҳат сабабли туркияликлар бироз кутмоқчи.
Фикрлар