Ник Диас ММАга қайтишни режа қилмоқда

  • 7 сентябрь, 2020, 17:28
  • 0
  • MMA

UFC яримўрта вазн тоифасининг чемпионлигига собиқ номзод Ник Диас ММА қайтиши мумкин.

Жангчи менежери Кевин Мубенганинг сўзларига кўра, охирги 14 ҳафта ичида Диас овқатланиш тартибини йўлга қўйган ва машғулотлар олиб борган. Бу унинг сўнгги 4 йил ичидаги илк тайёргарлиги ҳисобланади.

Шу қаторда, менежер Диас жанг қилишни режалаштирмоқда ва 2021 йилда ММАга қайтишни хоҳлаётганини таъкидлади.

2012 йилда Ник Карлос Кондитга, 2013 йилда Жорж Сен-Пьерга ютқазди ва 2015 йилда унинг Андерсон Силвага қарши жанги бекор қилинди. Ўшандан бери Диас октагонга қайтмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!