Nike "Боруссия" Дортмунднинг 14 ёшли футболчисига 10 млн евро тўлайди

Спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур Nike компанияси “Борусси” Дортмунд U-17 жамоаси ҳужумчиси Юссуф Мукоко билан ҳомийлик шартномасини имзолади.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра 14 ёшли ҳужумчи АҚШ компанияси билан узоқ йиллик шартнома имзолаган. У ушбу вақт мобайнида Nike’дан жами 10 млн евро маблағ олади.

Маълумот учун, Мукоко жорий мавсум “Боруссия” U-17 сафида ҳозирча 49та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 76та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!