Никита Цзю: "Ўлишни хоҳламайман"

26 ёшли професционал боксчи Никита Цзю биринчи ўрта ва ўрта вазн тоифаларида иштирок этаётган акаси Тимофей Цзю ҳақида гапирди.

Умуман олганда, менга Тимнинг ёнида бўлиш жуда ёқади. У оғир юкларни кўтаради. Аммо биз бирга спарринг тушмаймиз. Биринчидан, у чапақайларни шуғуллантирмайди. Иккинчидан, мен ўлишни хоҳламайман", - дея Никита сўзларини келтиради Boxing Scene.

Маълумот учун, Никита Цзю (9-0, 7 КО) навбатдаги жангини 28 август куни Сиднейда (Австралия) ўтказади. Унинг рақиби 28 ёшли австралиялик Коэн Мазудиэр (12-3-1, 5 КО) бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!