Нико Ковач афсонавий Франц Беккенбауэрнинг натижасини такрорлади

Хабарингиз бор кеча “Бавария” Германия Бундеслигасининг сўнгги 34-турида ўз майдонида “Айнтрахт”ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа мюнхенликлар ўз тарихларидаги навбатдаги чемпионликни тантана қилишди.

Эътиборлиси, “Бавария” устози Нико Ковач ҳам футболчи ва ҳам мураббий сифатида Бундеслигада ғолиб чиққан клуб тарихидаги иккинчи шахс бўлди. Бунгача ушбу ном фақатгина Франц Беккенбауэрга тегишли эди.

Маълумот учун, Ковач 2001-2003 йилларда “Бавария” сафида тўп сурган ва Германия чемпиони бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!