Нико Ковач Германияда биринчи бўлди
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча "Бавария" Германия кубоги финалида "РБ Лейпциг"ни 3:0 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди.

Бундан аввалроқ Бундеслигада ҳам чемпионликни тантана қилишган мюнхенликлар шу тариқа мавсумда олтин дублни қайд этишди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Бавария” устози Нико Ковач ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Германияда олтин дубль (чемпионат ва кубок) қайд этган илк мутахассис бўлди.