Нико Ковач: Перишичнинг Мюнхенга келганини тасдиқлайман

"Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач мюнхенликлар чиндан ҳам "Интер" вингери Иван Перишичнинг трансфери борасида иш олиб боришаётганини тасдиқлади.

“Мен унинг Мюнхенда бўлганини тасдиқлашим мумкин. Унинг ёши? Биз бунга эътибор беришни тўхтатишимиз керак. Эффенберг ҳам “Бавария”га 30 ёшида келган. Аммо, кейинчалик жамоани Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” “Интер” билан Перишични 5 млн евро эвазига 1 йилга ижарага олиш масаласида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш керакки, у айни дамда Мюнхенда тиббий кўрикдан ўтмоқда.