Нико Ковачнинг "Бавария"даги тақдири бугун маълум бўлади

Клуб бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руменигге ва бош директори Ули Хенесслар бу борада музокара ўтказишади. Бу ҳақда Sport1.de сайти журналисти Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар кеча Бундеслига 10-тури доирасида Франкфуртда "Айнтрахт"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ортда қолган 10 турдан сўнг "Бавария" турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!