Никола Лазаревичга "Сўғдиёна"дан таклиф тушганмиди? Мураббий вазиятга ойдинлик киритди
“Қизилқум” клубида бош мураббий сифатида ишлаб, чемпионат тугагач, шартномаси ҳам якунига етган Никола Лазаревич ҳозирда жамоасиз эканини биласиз. Чунки мураббий навоийликлар билан хайрлашган.
Охирги пайтларда ушбу мутахассисга “Сўғдиёна”на таклиф бўлаётгани ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Шунинг учун Лазаревични Жиззахда ҳам кутганлар бўлди. Аммо мутахассис “Сўғдиёна”дан таклиф бўлмаганини тан олди ва хизматига бошқа жамоалардан қизиқиш борлигини маълум қилди.
Жумладан, Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг "Сўғдиёна"дан таклиф тушгани ҳақиқатми, деган саволига мураббий шундай жавоб қайтарди:
"Йўқ, бу ҳақиқат эмас. Буни ким ёзганини ҳам билмайман. Бундай маълумотни ким бергани ҳам менга номаълум. Мен ҳеч ким билан гаплашмадим. “Сўғдиёна”дагилар билан ўртамизда ҳеч қандай музокара бўлиб ўтмади. Биламан, “Сўғдиёна” яхши жамоа ва клубда ўзининг бош мураббийи бор", - деди Лазаревич.
Никола тез орада янги клубда пайдо бўлса ажаб эмас. Лекин у яна Ўзбекистонда ишлайдими ёки бошқа мамлакатдами, буниси ҳозирча қоронғу.
Фикрлар