Никони сотиб ололмаётган "Барселона" энди "Милан" юлдузига кўз тикди
Мундо Депортиво нашрининг хабарига кўра, "Атлетик"дан Нико Уилямснинг трансфери барбод бўлгач, Каталония клуби ҳужум чизиғини юқори савияли футболчи билан кучайтириш учун муқобил вариантларни қидирмоқда. Қайд этилишича, клуб спорт директори Деко аслида Луис Диасни жамоада кўрмоқчи. Аммо "Ливерпул" вингерни қўйиб юбориш ниятида эмас.
Яна бир вариант эса, "Милан" вингери Рафаэл Леау бўлиб турибди. "Барселона" президенти Жоан Лапортанинг шахсан ўзи португалияликка қизиқаётгани таъкидланмоқда. Қолаверса, Леаонинг ўзи ҳам Каталония клубига ўтишни хоҳлайди. Тахминларга кўра, трансферни амалга ошириш қийин бўлади. Бироқ, "Барселона" футболчининг агенти Жорже Мендеш туфайли келишувнинг муваффақиятига умид қилмоқда.
Мабодо Леау трансфери муваффақиятсизликка учраган тақдирда "Барселона" "Ювентус" форварди Федерико Кьеза ва "Бавария" вингери Кингсли Команларни муқобил вариантлар қаторига киритмоқда.
Фикрлар