Нилуфар Қудратова: Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз
Хабарингиз бор, бугун Зомин шаҳрида аёллар футболи бўйича VI Ўзбекистон Суперкубок учрашуви бўлиб ўтади. "Зомин" стадионида ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Тошкентнинг "Бунёдкор-W" клуби мамлакат чемпиони Қаршининг "Севинч" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан "Севинч" ҳужумчиси Нилуфар Қудратованинг ўйин олди фикрлари билан қизиқдик.
"Бугунги баҳс мавсумдаги дастлабки учрашув саналади ва карантиндан сўнг футболчиларнинг ўйнида пасайиш кузатилади. Индивидуал машғулотга қараганда, жамоавий шуғулланишнинг самараси кўпроқ.
Бўлажак беллашувга жамоамиз руҳан тайёр ва футболни жудаям соғинган. Ўтган йилги учрашувда мағлуб бўлган эдик ва бугун фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. “Севинч”да жамоа тақдирини битта футболчи ҳал қилмайди, биз жамоавий ўйин кўрсатамиз, қисқа муддатли тайёргарликка қарамасдан жамоа руҳан ва жисмонан тайёр деб ўйлайман", – деди Қудратова.
Фикрлар