Нима бўлган тақдирда ҳам Месси ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси!
Ads

Аргентиналик футбол даҳоси «Барселона» билан ўтган мавсумда «олтин дубль»га эришди, бироқ ФИФАнинг «The Best» соврини якуний учлигига кира олмади. Бу ҳозирги футболда нимани англатади? Қуйида бу ҳақида таҳлил қиламиз.

ФИФАнинг «Йилнинг энг яхши футболчиси» соврини учун овоз бериш якунига кўра Лео Месси ўтган 12 йил ичида биринчи марта кучли учликка кира олмади.

Гари Линекернинг каталонияликлар етакчисининг тушиб қолишини, овоз берганлар «футболни тушунмайди» деб иддао қилди.

Англия термасининг собиқ вакили ўз фикрини «Барселона» дублни айнан Месси эвазига киритганини таъкидлади.

Тўғри изоҳ, бироқ ҳамма тушуниб етди-ки, индивидуал совринни ютиш учун ички чемпионатни ютиш шарт бўлмай қолди.

Бир вақтлар миллий чемпионатлар кубоклардан фарқли тарзда футболчининг жамоавий ва шахсий сифатларини имтихон қилишнинг асосий мезони ҳисобланарди.

Мессининг УЕФА ёки ФИФА талқини бўйича «Йилнинг энг яхши футболчиси» номинациясига кира олмаганини қандай тушуниш мумкин?

2017-18-йилги мавсумда бошидан охиригача ундан яхшироқ ўйнаган футболчи борми?

Афтидан 10 рақам эгасининг тушиб қолишини «Барселона»нинг Чемпионлар Лигаси доирасида «Рома» томонидан янчиб ташланиши ва Аргентинанинг Жаҳон Чемпионатида нурсиз натижа қайд этгани билан изохлаш мумкин.

«Альбиселесте» Россия яшил майдонларида Месси билан нимчорак финалга қадар етиб кела олди. Терма жамоасидаги омадсизлигига қарамай, Мессини қўллаб-қувватловчилар топилди. «У шубхасиз, тарихдаги энг яхшиси» – дейди Роналдиньо Бразилиянинг Sport нашрига берган интервьюсида – «Ҳеч ким у қилган ишларни қилганича йўқ.»

Аммо у ҳақиқий етакчи эмаслигини, шу сабаб Аргентина турнирда катта натижаларга эриша олмаганини танқид қиладиганлар ҳам талайгина.

Иньеста Японияга кетганидан кейин Валверденинг олдида янги сардор танлай вариантида фақатгина битта номзод бор эди. Бу ҳам бўлса – Месси!

Ҳозирги «Барса» Роналдиньо давридан кейинги энг кучсизига айланиб қолди. Пуйол ва Хави аллақачон таркибда эмас. Суарес Неймар «Камп Ноу»дан кетганидан кейини ўйинида пасайиш кузатилди.

Бразилиялик футболчининг ўринбосари бўлиши кутилган Усмон Дембеле дебют мавсумини жароҳатлар билан ўтказди. Андре Гомеш ва Алькасер каби футболчилар таркибга киришга ва юқори даражадаги босимни кўтаришга қийналишди.

Мессидан ташқари. У туфайли каталонияликлар нафақат мавсумни икки соврин билан якунлашди. Улар Ла Лига тарихида биринчи марта мавсумни мағлубиятсиз якунлашга яқин келишди.

Айнан у «Эл-Классико» баҳсларида ҳал қилувчи ролни бажарди. «Классико»ларнинг барча даврдаги энг яхши тўпурари «Сантьяго Бернабеу»да ҳатто битта бутса билан ҳам гол урди.

Унинг «Камп Ноу»да жамоаси 10 киши бўлиб қолганида урган «яккахон» голи ҳам унинг ҳақиқий етакчи эканлигини қутқара олмади.

Унинг 34 голи навбатдаги «Олтин бутса»га эга чиқишига етарли бўлди. Умумий ҳисобда 45 гол урди (Роналду ва Салоҳда 44 тадан).

Бундан буёғига индивидуал совринларни ютмоқчи бўлганлар миллий чемпионатдаги совринлар инобатга олинмасликларини эсда сақлашлари керак. Месси буни ҳаммадан ҳам кўпроқ билади. Энг яхши мураббийлар учлигига кира олмаган Пеп Гвардиола ҳам, унинг шогирди Де Брюйне ҳам. Нима бўлган тақдирда ҳам Месси ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси.