Нима учун Исроил Мадримов, Иқболжон Холдоров ва Саиджамшид Жафаров Олимпиадада иштирок эта олмайди?

Олимпия ўйинлари старт олишига ҳам оз муддат қолмоқда. Табиийки, Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоларидан ҳам юқори пробали медаллар кутилмоқда. Улар қуйидаги таркиб билан иштирок этади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Ботуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

photo_2021-07-04_18-00-48 (2)

Кўпчиликда "Нима учун Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов ёки Саиджамшид Жаъфаров Олимпиадада иштирок эта олмайди?" деган савол туғилиши табиий ҳол.

Бунинг сабаби, улар Олимпиадага йўлланма берувчи лицензион турнирга бормаган. Бошқача айтганда, улар таркибда танланмаган.

-63 кг вазнда бу турнирга бориш учун Элнур Абдураимов ва Иқболжон Холдоров, -69 кг вазнда Бобоусмон Ботуров ва Шаҳрам Ғиёсов ўртасида спарринг жанглари бўлиб ўтган. Бу жанглардан сўнг, Элнур Абдураимов ва Бобоусмон Ботуров асосий таркибда мусобақада иштирок этадиган бўлди. 2020 йил март ойида Иорданияда бўлиб ўтган лицензия берувчи квалификацион турнирда иккала боксчи ҳам йўлланмани қўлга киритди. Абдураимов ўз вазнида финалга қадар етиб бориб, қозоғистонлик Закир Сайфулинни мағлуб этган ҳолда чемпион бўлди, Бобоусмон Ботурув ярим финалда мезбонлар вакили Зеяд Эшаишга имкониятни бой бериб, бронза медаль билан кифояланди. 

photo_2020-03-12_01-59-13

-75 кг вазнда Фанат Қаҳрамоновнинг бориши кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Лекин бу ерда шундай вазият бўлдики, у ҳар қандай ҳолатда Олимпиадага боришга мажбур. Акс ҳолда бизда -75 кгда ҳеч ким иштирок этмайди. Аслида турнир олдидан бу вазнда Бектемир Мелиқўзиев терма жамоага жалб қилинган эди. Терма жамоанинг биринчи ва иккинчи рақамли аъзолари Иорданияга бир неча кун олдин бориб, машғулотларни у ерда давом эттирди.  Лекин мусобақага 3 кун муддат қолганда Мелиқўзиев билан боғлиқ допинг муаммоси ечилмагани сабаб, у мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди. Фанат Қаҳрамонов эса Истанбулдан Ўзбекистонга қайтаётган йўлидан қайтариб чақириб олинган. Қаҳрамонов турнирда чорак финалга қадар бориб қозоғистонлик Абилхан Аманкулга мағлуб бўлди. Кейинчалик жорий йилнинг май ойида Францияда якуний жаҳон квалификацион турнири бўлиши ва биздан -75 кг вазнда бошқа боксчига имконият берилиши кўзланганди. Аммо бу мусобақа пандемия сабабли бекор қилингач, BTF рейтинги бўйича йўлланма бериладиган бўлди. У вақтда Жаъфаров ҳали катта мусобақада натижа қилмаган, Мадримов эса ҳаваскордан кетиб, профессионал боксда фаолият олиб бораётган эди ва табиийки, уларда етарлича рейтинг очколари ҳам йўқ бўлган.

Шундай қилиб, Осиё минтақаси бўйича -75 кгда Фанат Қаҳрамонов ва -81 кгда Дилшодбек Рўзметов йўлланмага эга чиқди.  Қаҳрамоновнинг ўрнига бошқа бирон боксчини олиб кетиш мумкин эмас. Лицензия айнан Қаҳрамонов номига берилган. Ёки у боради, ёки ҳеч ким. Биз эса барча боксчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Жалол Ахмедов тайёрлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/07/2021 14:32
Боксчиларимизга омад! Хакикий узбек углонлари мана шулар! Футболчиларимиз эса узбек латталари!
&
Эшалиев Шавкат
04/07/2021 19:17
Қаҳрамонов ва барча олимпиячиларимизга омад тилаймиз, уларга ишонамиз.