Нўъмон Ҳасанов Хитойга бориб келди

Бир неча йил давомида “Қўқон-1912” жамоасига бош мураббийлик қилган ва биринчи давра охирларига яқин истеъфога чиқарилган Нўъмон Ҳасанов айни пайтда ҳеч қаерда ишлаётгани йўқ.

Уни иккинчи даврада яна мураббийлик фаолиятига қайтишини ҳам кутгандик. Аммо ҳозирча бундай янгилик кузатилгани йўқ. Нўъмон Ҳасанов эса фурсатдан фойдаланган ҳолда Хитойга  бориб келди.

Табиийки, унинг нима учун Чин юртига кетганлигини билиш биз учун қизиқ эди. Лекин шу нарса маълум бўлдики, Нўъмон Нурматович у ерга иш юзасидан эмас, балки таътилни ўтказиш учун борганини таъкидлади. Унинг қизи Хитойнинг Шанхай шаҳрида таълим олади. Ҳозирги ёзги танаффусдан фойдаланган ҳолда Ҳасанов оиласи  билан бирга қизини кўриш учун Шанхайга йўл олишганди. Куни кеча Нўъмон Нурматович оиласи билан Тошкентга қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!