Нодирбек Абдусатторов: “Бу ерда мен аутсайдерман, чунки рейтингим энг паст”

FIDE Freestyle Жаҳон Чемпионати олдидан Нодирбек Абдусатторовдан Freestyle Grand Slam тури энди  расмий Жаҳон чемпионатига айлангани ҳақида фикр сўрашди.

Нодирбек очиқчасига жавоб берди:

“Албатта, бу жуда катта воқеа. Лекин бу йил мукофот жамғармаси камайгани ачинарли. Саралаш тизими ҳам идеал бўлмади — ҳаммаси жуда тез ташкил қилинди. Назаримда, олтита шахматчининг  Grand Slam Tour орқали таклиф олгани бошқа шахматчилар учун бироз адолатсиз бўлди. Шунга қарамай, таркиб жуда кучли. Бу ерда ҳар кимнинг имконияти бор.”

Шахматчимиз турнирга махсус мақсад қўймаганини ҳам таъкидлади:

“Ростини айтсам, бу мусобақа учун аниқ мақсад қўймадим. Шунчаки ўйиндан завқ олишни хоҳлайман. Бу ерда мен аутсайдерман, чунки рейтингим энг паст — ҳатто 2700 дан ҳам паст. Лекин шахматда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар Вейк-ан-Зеэда бўлгани каби яхши формада бўлсам, имкониятим бор..”

Шунингдек, Нодирбекдан Вейк-ан-Зеэ (Tata Steel) ва бу турнирдаги кайфияти ўртасидаги фарқ ҳақида ҳам сўрашди.

“У турнир мен учун ўзига хос. Ҳар сафар энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Уни ютиш орзуим эди. Бу ерда вазият бироз бошқача, лекин ёндашув бир хил — агар ишлар ўнгидан кетса, яхши натижа қилишим мумкин.”

Чемпионлик учун курашни давом эттириш учун — бугунги баҳсларда Нодирбек Магнус Карлсенни мағлуб этиши керак.

Ярим финал баҳслари 19:00'да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!