Нодирбек Абдусатторов: "Ҳа, жуда ҳаяжондаман"

Хабарингиз бор, 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати”  бўлиб ўтади.

Унда умумий 189 нафар шаҳматчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа фаворитларидан бири Нодирбек Абдусатторов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳа, мен жуда ҳаяжондаман, бу Нью-Йоркка биринчи ташрифим.Бу шаҳар жуда гўзал ва ҳақиқатан ноёб муҳитга эга. Менга жуда ёқди ва албатта, жуда ҳаяжондаман ҳамда сабрсизлик билан (рапид ва блиц жаҳон чемпионатини) кутяпман", - деди Абдусатторов. 

Маълумот учун, тўртта тадбир бўйича тақсимланган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 428 500 долларни ташкил қилади. Турнирда Абдусатторовдан ташқари, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Афруза Ҳамдамова каби ҳамюртларимиз иштирок этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!