Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess 2023" турнири давом этмоқда.
 
Мастерс гуруҳи 5-тур баҳсларида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Кескин ва қизиқарли ўтган ўйинда Абдусатторов ғалаба қозонди.
 
5-тур якунига кўра Абдусатторов 4 очко жамғариб ҳамон пешқадамлар сафида бормоқда. Карлсенда эса 2 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!