Нодирбек Абдусатторов нуфузли турнирда иштирокини бошлади. Биринчи кун якуни бўйича натижа қандай?

Олдин хабар бериб ўтканимиздек, шахматчимиз GM Нодирбек Абдусатторов (2713) 18-23 декабрь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича Вугар Гашимов хотира турнирида иштирок этади. Бугун мазкур мусобақанинг рапид йўналишида баҳсларга старт берилди ва 3 тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 1-турда испаниялик GM Франсиско Понсни (2716), 2-турда озарбайжонлик GM Айдин Сулейманни (2543), 3-турда эса анчагина номдор шахматчи, яна бир мезбонлар вакили GM Шаҳрияр Мамедяровни (2740) мағлуб этган ҳолда 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Мусобақанинг эртанги кунида эса Абдусатторовга қуйидагилар рақиб бўлади:

4-тур: GM Абдулла Гадимбайли (2524) (Озарбайжон);
5-тур: GM Ҳао Ванг (2722) (Хитой);
6-тур: GM Рауф Мамедов (2646) (Озарбайжон).

Натижаларни бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!