Асосий мазмунга ўтиш

Нодирбек Абдусатторов ўзининг азалий рақиби Праггнанандҳаага мағлуб бўлди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Вакилимиз имкониятни бой берди

FIDE Circuit 2025 етакчиси Рамешбабу Прагнанандхаа мусобақадаги ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Бугун ҳиндистонлик шахматчи ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовни мағлуб этишга муваффақ бўлди. 
 
3-турда шахматчимиз муваффақиятсизликка учраган бўлса, бундан аввалги 2 та турда ҳам дуранг қайд этган эди. 1-турда Левон Арониан билан кейинги турда эса Доммаражу Гукеш билан бўлган беллашувда кучлар тенг келган эди. 
 
Маълумот ўрнида, Абдусатторов навбатдаги турда Фабиано Каруана билан куч синашади. Ушбу беллашув эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ