
Нодирбек Абдусатторов янги мусобақани шиддат билан бошлади!
Нодирбек Абдусатторов "2025 Freestyle Chess Grand Slam Paris" турнирида шиддат билан олдинга бормоқда!
Париж шаҳрида ўтказилаётган жаҳоннинг энг нуфузли “Chess 960” йўналишидаги халқаро мусобақада юртдошимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов муносиб иштирок этмоқда. Турнирда 8 давлатдан 12 нафар дунёнинг энг кучли шахматчилари қатнашмоқда. Умумий мукофот жамғармаси – 750 минг АҚШ доллари.
Ортда қолган 6 турда Нодирбек қуйидаги натижаларни қайд этди:
1-тур: Каймер Винсент (ГЕР, 2718) – Ғалаба
2-тур: Каруана Фабиано (УСА, 2776) – Ғалаба
3-тур: Рихард Раппорт (ҲУН, 2722) – Ғалаба
4-тур: Ян Непомняший (РУС, 2757) – Дуранг
5-тур: Максим Ваше-Лаграв (ФРА, 2722) – Дуранг
6-тур: Сантош Видит (ИНД, 2720) – Ғалаба
Ҳозирча натижалар:
Магнус Карлсен – 5 очко
Нодирбек Абдусатторов – 5 очко
Максим Ваше-Лаграв – 4.5 очко
Фикрлар