Нодирбек Абдусатторовда ғалаба, Жавоҳир Синдаровда дуранг. Нуфузли шахмат турнирида ҳамюртларимизнинг навбатдаги рақиблари кимлар?
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess 2023" турнири старт олди.
Дунёнинг энг кучли шахматчилари жам бўлган ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторов асосий гуруҳ баҳсларида иштирок этаётган бўлса, Жавоҳир Синдаров челенжерлар гуруҳида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Кеча ўтказиладиган биринчи турда Абдусатторов Руминия вакили Ричард Раппортни қора доналарда мағлуб этди.
Челенжерлар таснифида эса Жавоҳир Синдаров германиялик Александр Донченко билан дуранг ўйнади.
Бугун иккинчи турда Абдусатторов анчагина номдор қариб, АҚШ вакили Фабиано Каруана қаршилигини синдиришга тўғри келса, Синдаров сербиялик Велимир Иличга қарши дона суради.
Баҳслар Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Фикрлар