
Нодирбек Абдусатторовга бироз омад етишмади...
Хабарингиз бор, Франциянинг Париж шаҳрида "Freestyle Chess Grand Slam" турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасидаги Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен жуфтлиги доирасидаги чорак финал жавоб баҳси ўз ниҳоясига етди.
Биринчи баҳсда мағлуб бўлган Нодирбек бугунги қарама-қаршиликда ғалабага яқин келди. Бироқ, норвегиялик шахматчи вазиятни дуранг қилиш имконини топди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди Нодирбек мусобақани бешинчи ўрин учун курашда давом эттиради. Рақиб эса франциялик гроссмейстер Максим Ваше-Лаграв.
Фикрлар