Нодирбек Якуббоев нуфузли шахмат турнири ярим финалига чиқди. Навбатдаги рақиб - Фабиано Каруана!

Chess.com сайти орқали ҳар йили нуфузли шахмат мусобақалари ўтказилади. Шундай турнирларнинг энг нуфузлиси, йил давомида бўлиб ўтадиган ва соврин жамғармаси 2 миллион долларга тенг бўлган "Airthings Masters" онлайн шахмат туридир. 
 
Турнир саралаш босқичидан сўнг 3 дивизионга бўлиб ўтказилади. Ёш ва истедодли шахматчиларимиздан бири Нодирбек Якуббоев 2-дивизионнинг плей-офф баҳсларида муваффақиятли дона сурмоқда. У 1/8 финалда германиялик Матиас Блубауэмни 4 ўйин натижасига кўра 3-1 ҳисобида мағлуб этган эди. Чорак финал баҳсларида эса Якуббоев россиялик Дмитрий Андрекин билан ўйнаб 4 та ўйин натижасига кўра 2.5-2.5 натижа қайд этди. Қоидаларга кўра, очколар тенг келган тақдирда, сўнги турда қора доналарда дуранг ёки ғалаба қайд этган шахматчи кейинги босқичга йўл олади. Нодирбек Якуббоев ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди ва ушбу босқичда АҚШлик номдор шахматчи Фабиано Каруанага қарши ўйнайдиган бўлди.
 
photo_2023-02-08_09-57-17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!