Нодиржон Мирзаҳмедов: Асосий рақобатчим? Ёшлар терма жамоаси аъзолари!

  • 3 ноябрь, 2020, 23:21
  • 0
  • Бокс

-49 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони Нодиржон Мирзаҳмедов бугун Ўзбекистон чемпионати доирасида самарқандлик Заршод Жалоловга қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ, Жалолов жангга ўз вақтида етиб келолмаганлиги сабабли ғалаба Нодиржоннинг номига ёзилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати Мирзаҳмедов билан қисқача суҳбат уюштирди.

"Чемпионатга мураббийларим Бекзод Хидиров, Ринат Юсупов билан биргаликда кучли тайёрландик. Жангим бўлгани яхши эди. Кейинги баҳсларга трамплин вазифасини ўтаб берар эди. Энди нима ҳам деймиз. Бизни кутиб турган рақибларга тайёргарликка яраша қаршилик кўрсатамиз. Республика биринчилигида икки марта чемпион бўлганман. Вазнимдаги барча иштирокчиларга ҳурмат билан қарайман, уларнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Асосан ёшлар таркибидан қўшилган боксчилар бизга муаммо туғдириши мумкин, деб ҳисоблайман", - деди Нодиржон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!