Нокаутларга бой ўтган "UFC 307" турнирини якунланди
АҚШ нинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтказилган "UFC 307" турнири якунланди. Мазкур турнирда иккита чемпионлик жанги бўлиб ўтди. Унда Алекс Перейра Халил Раунтрини енгиб, учинчи бор камарини химоя қилган бўлса, Жулианна Пэнья янги чемпионга айланди.
Sports.uz сайти сизга мусобақанинг барча натижаларни тақдим этади:
Асосий кард:
Алекс Перейра Халил Раунтрини техник нокаутга учратди, 4-раунд;
Жулианна Пэнья очколар эвазига Ракел Пеннингтонни мағлуб этди (48-47, 47-48, 48-47);
Марио Баутиста ҳакамлар қарорига кўра Жозе Альдодан устун келди (28-29, 29-28, 29-28);
Роман Долидзе Кевин Холландни 1-раунддаёқ техник нокаут қилди;
Кайла Харрисон ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Кетлен Виейра устидан ғалаба қозонди (30-27, 30-27, 29-28);
Прелим:
Хоакин Бакли Стивен Томпсонни 3-раунд мағлуб этди;
Ясмин Лусиндо Марина Родригес устидан очколар эвазига зафар қучди (29-28, 28-29, 29-28);
Александр Эрнандес ҳакамлар қарорига кўра Остин Хаббарддан устун келди (27-30, 29-28, 29-28);
Сезар Алмейда Игорь Потеряни очколар бўйича енгди (30-27, 30-27, 30-27);
Райан Спэнн Овинс Сент-Прю устидан 1-раунддаёқ ғалабага эришди;
Тесла Пеннингтон Карла
Эспарзани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 30-27);
Курт Макги Тим Минсни 1-раундда сабмишшин орқали енгди.
Фикрлар