Норчаев, Эркинов, Холматов - мавсумнинг ёш юлдузи ким бўлади?
Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – "UZ Football Awards" тадбирини ўтказади.
Ушбу тақдирлаш маросимида мавсумнинг ёш юлдузи бўлиш учун номзодлар билан танишинг:
Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор”, Ўзбекистон миллий ва U23 терма жамоаси) — Ўзбекистон Суперкубоги-2021 соҳиби, Суперлига-2021 чемпиони, Ўзбекистон кубоги-2021 финалчиси;
Асадбек Жўрабоев (“Навбаҳор” U18) — Ўзбекистон U18 чемпионати-2021 бронза медали соҳиби ва тўпурари;
Муҳаммадали Ўринбоев (“Пахтакор” асосий жамоси, U21, U18, U16 жамоаси, Ўзбекистон U16 терма жамоаси) — Суперлига-2021 чемпиони, U21 вице-чемпиони, U18 вице-чемпиони, U16 чемпиони;
Диёр Холматов (“Пахтакор” ва Ўзбекистон U23) — Суперлига-2021 чемпиони, Ўзбекистон кубоги-2021 финалчиси;
Ҳусаин Норчаев (“Насаф”, Ўзбекистон миллий ва U23 терма жамоаси) — Ўзбекистон кубоги соҳиби, ОФК Кубоги-2021 финалчиси ва тўпурари;
Беҳзод Шамсиев (“Олимпик” ва Ўзбекистон U23 терма жамоаси) — Про-лига учинчи ўрин соҳиби, Суперлига-2022 йўлланмаси;
Ҳусаин Эргашбоев (“Навбаҳор” асосий ва U21 жамоаси) — U21 чемпионати тўпурари.
Фикрлар