Норвегия жаҳон чемпионатига 300 кило балиқ ва 6000 дона апельсин олиб келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Норвегия терма жамоаси "Жаҳон чемпионати–2026" олдидан ўзгача тайёргарлик кўрди, деб  хабар берди Globo нашри ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Манба маълумотича, норвегияликлар мусобақага бир йўла 300 килограмм балиқ, 116 килограмм пишлоқ ва 6000 дона апельсин олиб келган.

Шунингдек, жамоа билан бирга машҳур норвегиялик ошпазлар ҳам жаҳон чемпионатига етиб келди.

Терма жамоа вакилларининг тушунтиришича, улар футболчилар учун одатий овқатланиш тартибини мусобақа пайтида ҳам сақлаб қолмоқчи. Жамоа фикрича, таниш таомлар рационни ўзгаришсиз ушлаб туриши, футболчиларга ўзини эркин ҳис этиш ва бутун турнир давомида энг яхши жисмоний ҳолатни сақлашга ёрдам беради.

"Жаҳон чемпионати–2026" АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтмоқда. Норвегия терма жамоаси "I" гуруҳида Франция, Сенегал ва Ироқ жамоаларига қарши майдонга тушади.

Норвегия жамоасининг етакчиси "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳисобланади. Ушбу мундиал унга карьерасидаги илк жаҳон чемпионати бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!