Новак Жокович жароҳат олганга ўхшайди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри теннис бўйича "Мастерс" туркумига кирувчи "Western & Southern Open" мусобақаси давом этмоқда.
 
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович жуфтлик баҳсларида иштирок этмаслигини маълум қилди. Унинг бундай қарорга келишига бўйин мушакларида оғриқ борлиги сабаб бўлди.
 
Энди турнирда Новак Жокович ва Филип Крайинович ўрнигани бошқа сербиялик теннисчилар - Душан Лайович ҳамда Никола Качич тандеми иштирок этади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар