Нохуш хабар! Ямал қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди

  • 16 декабрь, 2024, 18:05
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ламин Ямал катта эҳтимол билан "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

15 декабрь куни "Барселона" Ла Лига доирасида "Леганес"га имкониятни бой берди (0:1). 

Каталония клуби вингери бу ўйинда жароҳат олди. У биринчи бўлим тугаши биланоқ алмаштиришга ишора қилди, бироқ 75-дақиқагача майдонда ҳаракат қилди. 

Журналист Хосе Альвареснинг ёзишича, испаниялик футболчининг тўпиғи шикастланган. У тахминан 3-4 ҳафта майдонга туша олмаслиги тахмин қилинмоқда. 

Жорий мавсумда Ямал Ла Лига доирасида 16 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 9 та ассистни ўз номига ёздириб қўйганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!