Нойер: "Челси"га "Бавария" жиддий қараши керак!

"Бавария" клубининг дарвозабони Мануэль Нойер Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига ташланган қуръа натижаси борасида ўз фикрларини гапириб берди.

"Жамоамиз қуръа ташлаш маросимини кузатди. Лондонга боришни интизорлик билан кутамиз! У ердан, биз ажойиб тажриба олгандик.

Албатта, барча 2012 йили Мюнхенда бўлиб ўтган финални ёдга олади. Бу хавфли рақиб, биз уларга жиддий қарашимиз керак. Биз энг юқори ўйин сифатини кўрсатишимиз керак ва кейинги босқичга чиқишни жуда истаймиз," - деди Нойер.

Эслатиб ўтамиз, ЧЛнинг плей-офф босқичида "Челси" ва "Бавария" ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!