Нурилло Тўхтасинов "Бунёдкор"даги тақдири ва қарздорлик масаласи ҳақида гапирди
“Бунёдкор” клубининг истеъдодли ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов ўтган мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари-ю, голлари билан мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Айни пайтда у ҳам янги жамоаси билан машғулотларга киришган.
Маълумки, охирги пайтларда “Бунёдкор”нинг футболчилардан бўлган қарздорлиги тўпланиб қолгани ҳақида хабарлар чиққанди. Тўхтасинов sports.uz мухбирига клубдаги вазият, кейинги тақдири каби айрим масалаларга ойдинлик киритди.
- “Бунёдкор” билан яна бир йиллик шартномам бор. Шунинг учун яна клубда қолсам керак. Таклифлар ҳозирча бўлгани йўқ. Амалда шартномам борлиги сабабли ҳозирча жим-жимтлик.
Ойлик маошлар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинди. Фақат мукофот пуллари қолди. Аммо уларни ҳам ҳал қилишларини айтишяпти. Клуб раҳбари ўзгарди, Шуҳрат ака Мақсудов бўлди. Ҳаммаси яхши бўлиши ҳақида гапирди.
Ортда қолган йил эса мен учун яхши ўтди. Йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олдим. Янги мавсумда энг яхши ўйинчи бўлишга ҳаракат қиламан.
Энг чиройли голим? “Пахтакор” дарвозасига киритган голимни айтган бўлардим, - деди Нурилло Тўхтасинов.
Фикрлар