Нурмагомедов Фергюсон билан жанг ҳақида: Жунглилар орасида жанг қилишимиз мумкин

UFCнинг енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедов UFC 249 доирасида Тони Фергюсонга қарши жанг қаерда бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Бу Англияда мумкин эмас. Европага яқинлашиб бўлмайди. Россияга уча олмайсиз. Осиёда ҳам жанг қилиб бўлмайди. Аммо Заир ҳақида мен ҳеч нарса билмайман. У ер қандай?

Биз Заирда жунглилар орасида жанг қилишимиз мумкин. Айнан Муҳаммад Али жанг қилган жойларда.

Заирдаги футбол стадиони ҳақида ҳам ҳеч нарса билмайман. Лекин нима учун у ерда жанг қилмаслигимиз керак," - деди Нурмагомедов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)