Нурмагомедов Макгрегорни “бургерлар қироли” деб атади
Ads

Аралаш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедов UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг фаолиятини якунлаётгани таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ирландиялик жангчи Burger King рекламасида суратга тушган ва бургерлар қиролига айланган.

Мен у ҳақида нима деб гапиришни билмайман. Кўпчилик уни қирол дейишмоқда, менимча ундай эмас. У ҳозир Burger King қироли. Шундай давом эт, Макгрегор. Бу (аралаш яккакурашлар – "SPORTS.uz") бургерлар қиролининг спорти эмас, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради Yahoo Sports нашри.

Мен унинг рингга қайтиб, ҳақиқий жанг ўтказишига ишонмайман. У Флойд Мейвезер билан бўлгани сингари енгил жангларда иштирок этган. Агар қайтадиган бўлса, жиддий жангчиларга қарши беш раундли беллашувларга тайёр бўлиши керак.