Нурмагомедов: Нима учун биз Серроне - Макгрегор жангига боришимиз керак?
UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов Дана Уайтнинг гапларига фикр билдирди.
"Бу ҳақида бир нима дейишни ҳам билмайман. Бу ҳақида энди сиздан илк бор эшитяпман. Нима учун биз Серроне - Макгрегор ўртасидаги жангга ташриф буюришимиз керак?
Дональд Серроне албатта яхши йигит, аммо менда виза ҳам йўқ-ку. Нега жангга боришимз керак," - деди катта Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Серроне ва Макрегор ўртасидаги жанг 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Фикрлар