Нурмагомедовнинг фикрига кўра россиялик энг яхши уч ММА жангчиси...

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Aбдулманап Нурмагомедов “CЭ” га берган интервьюсида Россиянинг энг яхши учта жангчисини айтди.

 Унинг фикрига кўра, биринчи рақамли Фёдор Емельяненкодир. Кейинги ўринларда “Bellator” жангчиси Александр Шлеменко ва Хабиб Нурмагомедовни таъкидлаб ўтган.

Мазкур уч жангчини Россиянинг 20 йил мобайнидаги ММА олами вакиллари орасидаги яққол етакчи эканликларини айтиб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)