Нурмагомедовнинг мураббийи: Конор UFCнинг энг зўр жангчиси

Аралаш яккакурашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг Хавьер Мендес Нурмагомедов - МакГрегор қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрни билдирди.

- Тан олиш лозим, мен учун Конор позициядан туриб жанг қилувчи UFCнинг энг кучли яккакурашчисидир. У октагонга ниҳоятда хотиржам ҳолатда кўтарилади. Конор рақибининг ҳаракатларини ўқиб олдинга ҳаракат қилади ва рақибини издан чиқаришни уддасидан чиқади.

Хабибни позицион рақибга қарши тайёрлаш учун вақтимиз оз қолди. Ўйлашимча, машғулотларда ўзимизнинг кучли томонларимизга эътибор қаратишимиз даркор. Уларнинг иккаласи ҳам афсонавий жангчилар, - дея Мендеснинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Fighting нашри.

Маълумот учун, ушбу жанг жорий йилнинг 6 октябрь куни Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena'да бўлиб ўтади. Ушбу иншоот эса ўз бағрига 20 минг мухлисни сиғдира олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!