Нурсултон Рўзибоев
Ads

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини “ALASH PRIDE” Гран-при турнири финали доирасида ўтказади. Жанг 28 июл куни Алмата шаҳридаги “Royal Plaza” аренасида бўлиб ўтади.

Мазкур жангда унга қозоғистонлик Артем Резников рақиблик қилади. Бу жанг спортчиларнинг ўзаро иккинчи жанги ҳисобланади. Ўтган йили бўлиб ўтган қарама-қаршиликда Артем мағлубиятга учраган эди.

Аслида турнир ярим финалида Актилек Жумабек уулу ва Махир Мамедов ҳам ўзаро куч синашиши керак эди, бироқ жанг кўчиришлари ва симуляция сабаб спортчилар дисквалификация қилинган ва якунда Нурсултон ва Артем ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.