Нурсултон Рўзибоев бу сафар мағлубиятга учради
Ўзбек ММА оламининг етакчи вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтди. У Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида бўлган ProFC 66 турнирида беларуслик Борис Мирошниченкога қарши октагонга кўтарилди.
Тўлиқ давом этган жангда, ҳакамларнинг қарорига кўра, Рўзибоев ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Рўзибоев сўнгги бор, Тошкентда бўлиб ўтган GFC 20 турнирида Артём Шокалони техник нокаут эвазига таслим этган эди.
Фикрлар